Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтин васвасаси: томоша фожиа билан якунланди
14:00 / 2024-10-11

Колорадо штатидаги олтин конида лифт бузилиб, 12 киши ичкарида қамалиб қолган. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Шу куни саёҳатчилар гуруҳи 50 йилдан буён диққатга сазовор жой сифатида хусусий туристик объект вазифасини ўтаётган “Cripple Creekdagi Mollie Ketlin” олтин конини томоша қилаётган эди.

Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ҳозиргача 11 киши, жумладан икки болани қутқарган. Уларнинг камида тўрттаси енгил жароҳат олган.

– Лифт муаммосини олдинроқ ҳал қилиш керак эди, – дейди Теллер округи шерифи Жейсон Майксел. – Уларда стуллар, енгил кўрпа ва сув бор эди. Ҳарорат ҳам хавф туғдирмаган. Хайриятки, шахта қуламаган, салбий ҳолат ускуна носозлиги билан боғлиқ.

Сайёҳлик компанияси веб-сайтида ёзилишича, бир соатлик саёҳат давомида туристлар “Pikes” чўққиси жануби-ғарбий томонига қараб 305 метр пастга олиб тушилади.

Расмийлар 500 фут пастликка тушилгач, лифтда механик муаммо юз бериб, одамлар жиддий хавфга рўбарў келганини айтган.

Қутқарув гуруҳи ер тубида қолиб кетган 12 киши билан алоқа қилиш учун радио алоқасидан фойдаланган.

Мутахассислар лифт тузалишидан умид қилмоқда. Бир неча идора, жумладан қидирув-қутқарув гуруҳлари улкан техника воситалари ёрдамида иш олиб боряпти.

Колорадо губернатори Жаред Полис айтишича, жараён учун давлат ресурслари ажратилган.

– Бор имкониятни ишга соламиз, вазиятни тез ва хавфсиз ҳал қилишда округга ёрдам берамиз, – деди губернатор.

Маълум қилинишича, 1890-йилларда очилган олтин конига фақат лифтда тушилади. Пастки манзилга етиш учун икки дақиқа етарли. Тубдаги ҳарорат Цельсий ўлчамида 20 даража.

Молли Кетлинга ташриф буюрувчилар бир неча очиқ олтин ҳудудини табиий ҳолатда кўра олади. Кон 1891 йил “Cripple Creek” лагерида тилла қазиб олган биринчи аёл Молли Кетлин Гортнер шарафига номланган.

Мусулмон Зиё, ЎзА