Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтин таркибли маъданни қайта ишлаш имконияти кенгайди
14:13 / 2026-01-31

“Қоқпатас ва Довғизтов олтин конларида маъдан қазиб олиш (III навбат)” инвестиция лойиҳаси асосида 3-гидрометаллургия заводида йилига 700 минг тонна олтин таркибли маъданни қайта ишлаш қувватига эга 8-майдалаш тегирмони ишга туширилди.

– Навоий кон-металлургия комбинатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида янги ишлаб чиқариш қувватлари босқичма-босқич ишга туширилмоқда, – дейди 3-гидрометаллургия заводи бош муҳандиси Толмас Ҳасанов. – Янги тегирмонларни ишга тушириш эса ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишга хизмат қилмоқда. Ўтган йили заводимизда маъданни қайта ишлаш ҳажми 10 миллион тоннадан ошган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 10,8 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.

Ушбу тегирмон, асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар маҳаллийлаштирилиб, Навоий машинасозлик заводида ишлаб чиқарилган. Қурилиш ишлари Зарафшон қурилиш бошқармаси ҳамда Шимолий кон бошқармаси томонидан амалга оширилди.

А.Бўриев, ЎзА