Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтин нархида рекорд кузатилди
13:23 / 2026-01-28

Олтин нархи глобал миқёсда тарихий чўққисига кўтарилди.

Бугун эрта тонг Нью-Йорк “Comex” биржасида олтин фьючерси нархи 133,9 доллар ёки 2,61 фоиз ошиб, бир троя унция учун 5254,5 долларни ташкил этди.

Индикатор тарихда млк бор шундай даражага чиқди. “BCS World of Investments” фонд бозори эксперти Aлександр Шепелев аввалроқ таъкидлаганидек, халқаро майдонда тилланинг қиймати ўта юқорилигича қолмоқда. Унинг сўзларига кўра, санкция ва савдо деглобализацияси кучайишда давом этадиган бўлса, олтин нархи уч-тўрт йил ичида ўн минг долларга етиши мумкин.

Г.Сатторова, ЎзА