Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтин нархи яна юқорилади
13:30 / 2026-01-12

Бугун COMEX халқаро биржасида олтиннинг бир унцияси 4600 доллардан ошди, деб хабар бермоқда “Reuters” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, бу кўрсатгичга бир нечта омиллар, жумладан, Қўшма Штатларда Федерал захира банки раиси Жером Пауэллга нисбатан жиноят ишининг очилиши, Эрондаги норозилик намойишлари, шунингдек, Оқ уй раҳбарининг аввалдан башорат қилиб бўлмас баёнотлари таъсир кўрсатган.

Иқтисодчилар фикрича, олтин нархи келажакда ҳам ўзгарувчан бўлса-да, узоқ муддатда янги рекорд даражаларга – 5000 доллар ва ундан юқорига етиши мумкин. 

Олтин билан бир вақтда бошқа қимматбаҳо металлар нархи ҳам кескин юқорилади. Хусусан, кумуш ва платина нархи 4 фоиздан кўпроққа ошган, палладий билан ҳам сезиларли ўсиш қайд этилди.

Маълумот ўрнида: 2025 йилда олтин нархи 64,4 фоиз, кумуш эса 141,4 фоизга ошган. Ушбу ўсишга фоиз ставкаларининг пасайиши, сайёрамизда геосиёсий тарангликнинг кучайиши ва АҚШ долларига ишончнинг камайиши таъсир қилган.

Ў.Алимов, ЎзА