Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтин медалга муносиб рассом
16:14 / 2024-09-18

Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, график рассом Нусратулла Абдуллаевнинг “Унутилмас лаҳзалар” номли шахсий кўргазмасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида рассомнинг Тошкент фотосуратлар уйида ташкил қилинган шахсий кўргазмаси ҳақида сўз юритилди. Муаллиф ижоди, мазкур экспозицияда ўрин олган асарлари тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Жумладан, рассомнинг рангтасвирда ишлаган асарлари ўзига хос услубга эга экани, уларда муаллиф кўнглига яқин жойлар табиатини, теварак-атрофда бўлаётган ўзгаришлар, маиший турмушда рўй бераётган турли воқеаларни тасвирлаши хусусида сўз юритилди. Шунингдек, муаллифнинг бир қатор портретлари ҳам муҳокама қилинди.  

Тадбирда Н.Абдуллаев юртимиз тасвирий санъати ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда узоқ йиллик педагогик фаолияти учун Ўзбекистон Бадиий академиясининг олтин медали билан тақдирланди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА