Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Олтин куз” истеъдодларни кашф этди
18:09 / 2023-10-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ёшлар Иттифоқи Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан 11-болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамкорлигида ўтказилган “Олтин куз” танлови тасвирий санъат соҳасидаги иқтидорларни кашф этган чинаккам истеъдод майдони бўлди.

Танловда вилоят умумтаълим мактабларининг 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган 155 нафар ўқувчиси ўз маҳоратини намойиш этди.  

Иштирокчилар томонидан танловга тақдим этилган расмларда куз манзаралари акс этиши билан бирга, ҳаётга бўлган меҳр ва интилиш, болаларча беғуборлик, ғайрат ва шижоат, келажакка бўлган орзулар мутлақо ўзгача рангларда тасвирлаб берилган.

[gallery-14109]

Танловда Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари Акбаржон Домлажанов иштирок этиб, истеъдодли ўғил-қизларнинг ижод намуналари билан танишди, яхши тилаклар билдирди.  

Ҳакамлар ҳайъати томонидан маҳорати юксак баҳоланган Лазиза Азизова биринчи, Асилзода Рустамжанова иккинчи, Азиза Асқаралиева учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, беш нафар ўқувчи турли номинацияларда ғолиб, деб топилди.  

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА