Маданият ва санъат соҳаси ёшларини бир нуқтада бирлаштираётган “Олтин куз” форуми юзасидан тадбир иштирокчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжумани давомида форум доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, форум доирасида ёшлар учун манфаатли бўладиган бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Янги иқтидорларни саралаб олиш ва ижодкор ёшлар сафини кенгайтириш, уларни давлат тадбирларига жалб этиш мақсадида ижодий танловлар юқори савияда ўтмоқда.
Ёшларни руҳлантириш, ўзига бўлган ишончини ошириш, қийинчиликларни енгиб ўтиш, соҳага фидойилигини оширишга қаратилган мотивацион сессиялар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Маданият йўналишлари бўйича кўп йиллик тажрибага эга устозлар томонидан амалий машғулот ва маҳорат дарслари бўлиб ўтмоқда.
Ижодкор ёшлар ўз лойиҳаларини намойиш қилиши ва ижтимоий тармоқлар орқали ижод маҳсулотларини кенг оммага тарғиб қилиши бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

“Назм гулшани” ёш шоирлар ижодий учрашуви миллий адабиётимизда ҳам умидли ёшлар етишиб чиқаётганини англатади.
"Олтин куз" ёш иқтидорлар форуми ижодий жараёнларда ҳамкорликда ишлаш ва креатив ижтимоий лойиҳалар яратишда бирлашиш имконини бермоқда.
Форум доирасида гала-концерт ва тақдирлаш маросими ўтказилиши эътиборга молик.
Н.Усмонова,
ЎзА