ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Олтиариқ тумани Катпут ММТП ҳудудидаги адирликларда янги ўзлаштирилаётган 1000 гектар ер майдонида узумзорлар барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишди.
Белгиланган режа асосида, бу ерда 1000 гектар майдонни ўзлаштириш ҳамда бетон устунлар ўрнатиш ишлари жадал бормоқда. Параллел равишда тик қудуқ бурғилаш ишлари олиб борилмоқда, режадаги 13 та тик қудуқлардан 8 тасини қазиш ишлари якунланди.
[gallery-6448]
Сув тиндиргич ҳовузларни қазиш ҳамда сув етказувчи ва сув тарқатувчи қувурларни ўрнатиш ишлари бажарилмоқда, электр тармоғи тортиш ишлари давом этаётир. Мажмуа ичида режалаштирилган йўлларда тупроқни жипслаш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, бу ердаги узумзор боғи томчилатиб суғориш технологиялар билан жиҳозланмоқда.
Туман секторлари раҳбарлари, тегишли вилоят ташкилот ва идоралари мутасаддилари ҳамда пудратчи ташкилотлар вакиллари билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, иш суръатини кескин ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Муқимжон ҚОДИРОВ, ЎзА