French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтиариқда 3 минг 224 нафар ишсиз ёшлар бор
10:36 / 2021-01-28

Президентимиз раислигида бўлиб ўтган ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши зиммамизга катта масъулият юклатилганлигини кўрсатди.

Дарҳақиқат, ёшлар масаласи ҳеч қачон эътибордан четда бўлмаслиги, кунлик иш тартибимиздан тизимли ўрин олиши керак. Биз сектор раҳбарларига ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Туманимизда бугунги кунда 114 минг 882 нафар ёш истиқомат қилмоқда. Ўтказилган хатловда 18 дан 30 ёшгача бўлган 43 минг 45 нафар ёш борлиги аниқланди. Шундан 3 минг 224 нафари ишсиз ёшни ташкил этмоқда. Айни кунларда улар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, бандлигини таъминлаш учун “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда 172 нафар ёшни ҳунармандчилик, 245 нафарини "Ёшларни 1+1" дастури доирасида тадбиркорларга бириктириш ишлари давом этмоқда. 26 нафар ёш инвестиция дастури бўйича янги иш ўринларига, 257 нафари қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолиятини ташкил этиш, 224 нафар ёшга кредит ажратиш, бизнес лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 1 минг 300 нафар ёшни янги ташкил этилган “Ёшлар кичик саноат зонаси”га жойлаштирилади.

Бундан ташқари Бўрдонлиқ массивидаги “Зилол” маҳалла фуқаролар йиғинида қир-адирликдаги 300 гектар ер майдонини ўзлаштириб, сув таъминотини йўлга қўйиб, 30 сотихдан 1000 нафар ёшга ажратиб беришни режалаштирганмиз. Мазкур ишларни 2,2 миллиард сўм субсидия ҳисобига ҳамда 1 миллиард сўм вилоят ҳокимининг кўмаги билан амалга оширамиз. Бугунги кунда лойиҳаларимиз тайёр. Ҳозирда ушбу ерда тақсимот ишлари амалга оширилмоқда.

Мисол учун, ўтган йили тадбиркор Мавсум Умаровга қир-адирликдан 52 гектар ер майдони ажратилиб, “Мавсум агро логистика” ишлаб чиқариш кооперацияси ташкил этилди. Кооперацияга 290 нафар ёш жалб этилиб, 15-20 сотихдан иссиқхона ва узумчиликни ташкил этиш мақсадида ер майдони ажратилди. Ҳозирги кунда бу ерда Россия давлатида ишлаб қайтган 70 нафар меҳнат мигрантлари иш билан таъминланди ва ёшларга 222 миллион сўм миқдорда субсидия ажратилди. Шунингдек, ушбу ҳудудда ажратилган субсидия ҳисобидан 5 та жойга сув чиқарилди ва туман ҳокимлиги томонидан электр таъминоти билан таъминланди.

Бунинг натижаси бўйича 1 гектар ердан 80 тоннагача помидор маҳсулотлари етиштирилиб, экспортга йўналтирилди. Бундан ташқари шу ҳудуднинг ўзида яна “Чимён агро логистика” ва “Акбар ота омад диёри” ва “Ҳайдар буво кўҳна диёри” кооперациялари ташкил этилди.

Зилха массивида Москва шаҳрида юрган ёш тадбиркор Сардор Ҳакимов томонидан 6 гектар ер майдонига “Файзли боғлар сари” мева-сабзавотчилик кооперативи ташкил этилиб, 40 нафар ёшга 15 сотихдан ер майдони ажратиб берилди. Ҳозирги кунда ушбу кооперативида ёшларимиз ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ўтган йили 6 гектар ердан 110 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, жами 278 минг доллар миқдорда экспортни амалга оширди. Ўртача бир нафар ёшнинг бир ойлик даромади 2,1 миллион сўмни ташкил қилди.  

Чет элдан юк машиналарини харид қилиш учун божхона тўловларига яратилган имтиёзлар эвазига туманимизда 400 дан ортиқ рефрижераторли юк машиналари харид қилинди. Шуни ўзида 800 дан ортиқ иш ўрни яратилиб, ҳар ойда 1,2 миллион доллар даромадга эришилди. Яна 300 та фура олишга талаб бор. Бу 600 нафар ёшларни иш билан таъминлаш имконини беради. Туманга ҳар ойда 1 миллион доллар келади.

Ёшлар билан тизимли ишлашда фаолиятимизда кўплаб камчиликлар бор. Албатта, туманимизда сектор раҳбарлари билан ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш учун барча имкониятларни фаол ишга соламиз.

Холмирза Ниёзов,

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими