Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олтиариқ узуми Италия технологияси ёрдамида қадоқланиб, экспорт қилинмоқда
07:35 / 2022-10-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида мавжуд узумзорлар 3 минг 500 гектарни ташкил этади. Жорий йилда олтиариқликлар узум экспорти ҳажмини 30 минг тоннадан оширишни кўзламоқда.

Қиш-баҳор мавсумида ҳам ички бозорга узум етказиб бериш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида туманда 68 минг 800 тонна сиғимга эга 83 та музлатгичли омборхона барпо этилган.

Яқинда тумандаги “Қапчуғай мевалари” агрофирмасида Италиядан замонавий қадоқлаш технологияси олиб келиб ўрнатилди.

[gallery-9146]

- Маҳсулотнинг бозорда ўз ўрнига эга бўлишида, харидоргирлигини оширишда унинг кўриниши, сифати ва дизайни муҳим аҳамиятга эга, - дейди тадбиркор Ҳусанбой Сангинов. – Италия технологияси ёрдамида узумларнинг ўртача 0,8-1 кг ҳажмда қадоқланиши харидорларга манзур бўлмоқда. Бундай қадоқлаш маҳсулот сифати узоқ муддат сақланишига ҳам хизмат қиляпти.

Таъкидлаш керакки, лойиҳа ташаббускорлари ушбу тажриба яхши самара берса, иш ҳажми ва кўламини ошириш, шунингдек, эрта баҳордан гилос, шафтоли, ўрик сингари сархил меваларни ҳам Италия технологияси ёрдамида қадоқлаган ҳолда экспортга чиқаришни режалаштирмоқда.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА