Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Олтиариқда нега депутатлар рўйхати чоп этилмади?” сарлавҳали материалга муносабат билдирилди
12:20 / 2020-02-22

Куни кеча сайтимизда “Олтиариқда нега депутатлар рўйхати чоп этилмади?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.


Куни кеча сайтимизда “Олтиариқда нега депутатлар рўйхати чоп этилмади?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати телеграм канали орқали ушбу материалга муносабат билдирибди. Уни қуйида айнан келтирамиз. 

“Олтиариқда нега депутатлар рўйхати чоп этилмади?“ 
– Олтиариқда депутатлар рўйхати кенг оммага эълон қилинганку! 

Олтиариқ тумани “Давр овози“ газетаси бу йил саксон тўққиз ёшни қаршилаяпти. 1931 йилда “ Қурулиш” номи билан чоп этила бошланган газета “Илгарига“, “Пахта учун“ номлари билан газетхонлар қўлига етиб борган. Ҳозирги “Давр овози“ газетасининг шонли тарихида туман ҳаёти билан ҳамнафас, аҳолини долзарб ахборот билан озиқлантириш билан бир қаторда айтиш жоизки мамлакат миқёсида ҳам муносиб ўрин тутган мухбирлик, журналистлик маҳорат мактаби вазифасини ҳам бажарган. Бу даргоҳ ҳозирги кунда ҳам мамлакат миқёсида залворли қалам тебратаётган ижодкорларни тарбиялаган. 

Илгариги вақтларда ҳам (раҳбарият босими билан режа бажариш урф бўлган пайтлар) “Давр овози“ га обуна ташкил этишда бировни мажбурлашга эҳтиёж бўлмаган.

2019 йил газета учун оғир кечди. Бугунги кунда ахборот олами тезлиги, шиддат билан ривожланаётган интернет матбуоти билан рақобатга дош бера олмади. Газета саҳифаларида очиқ, таҳлилий-танқидий, рўй-рост мақола ва хабарлар деярли кўринмай кетди. Газета жамоаси ўқувчилар талаби билан ҳамоҳанг изланиш, янгича ёндашув борасида оқсоқланди. Ўз навбатида обуначилар сони кескин камайиб, иқтисодий муаммолар таҳририят тинкасини қуритди. 

Туман ҳокимлиги ўз муассислигидаги газетани моддий-техника базасини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019 йил ҳисобидан 20 миллион сўм маблағ ажратилган.

Ҳозирги кунда туман ҳокимлиги нашри “Давр овози“ газетаси фаолиятини йўлга қўйиш, мухбирлар жамоасига лозим иш шароити яратиш мақсадида зарурий чора-тадбирлар белгиланди. Таҳририят жамоаси фикрни инобатга олиб, газетага малакали журналист бош муҳаррир этиб тайинланди. Келгусида “Давр овози“ нинг мунтазам чоп этилиши юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Туман ҳаётидаги воқеа-ҳодисалар тўғрисидаги ахборотни газета орқали ҳам мунтазам ёритиб борилишига тўсқинлик қиладиган ҳолатларга барҳам берилади. 

Дарвоқе, Олтиариқ туман ҳокимлиги расмий веб-сайти “oltiariq.uz” орқали халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутатларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарори эълон қилинган. Ҳамда бошқа ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тарқатилган".