French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олти туманда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари ошган
14:42 / 2022-03-10

Бухорода 2021 йилда содир бўлган 436 та йўл-транспорт ҳодисасининг 92 таси ўлим билан, 344 таси эса жароҳатланиш билан якунланган.

Одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари Когон, Жондор, Вобкент, Пешку, Олот ва Қоракўл туманларида ошган.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг 143 таси халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларда, 101 таси давлат аҳамиятига эга бўлган йўлларда, 90 таси маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларда ва 102 таси шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларининг йўлларида содир этилган.

Вилоятда 48 та йўл-транспорт ҳодисаси қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиш, 91 таси эса тезликка риоя этилмаслиги оқибатидаги тўқнашувларни ташкил этган.

Пиёдаларни уриб юбориш 123 та ва болалар иштирокида 40 та йўл-транспорт ҳодисалари рўй берган.

Зариф Комилов, ЎзА