Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олти ойлик режа ортиғи билан бажарилди
12:01 / 2023-07-13

Тахиатош иссиқлик электр станциясининг 2023 йил январь-июнь ойлари учун электр энергияси ишлаб чиқариш режаси 2,2 миллиард кВт.соат бўлган ҳолда, амалда 2,4 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва топшириқ 106,6 фоизга бажарилди.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи асосий корхона ҳисобланган корхонада бир кеча кундузда ўртача 13 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. 2023 йил олти ойида станцияда 1 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун режадаги 319,13 грамм/кВт.соат ўрнига, 281,9 грамм/кВт/соат шартли ёқилғи сарфланди. Бунинг натижасида 12,6 миллион куб-метр табиий газ иқтисод қилинди.  

Корхонада куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг барқарор ишлаши бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ишлар белгиланган жадвалга асосан олиб борилди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири