Олти ойда 86 минг 625 ҳужжат ижроси таъминланди
Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси тизимида бу масалалар доимий таҳлил қилиниб, тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.
Суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлашда ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳисобини юритиш, ишда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш Мажбурий ижро бюроси фаолиятининг асосий мезонларидан биридир.
Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси тизимида бу масалалар доимий таҳлил қилиниб, тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ҳ. Турсунов жорий йилнинг биринчи ярмида бу борада амалга оширилган ишлар ҳақида қуйидагиларни гапириб берди:
- Аввало шуни таъкидлаш керакки, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилгандан кейин ўтган қисқа даврда ижро ишини юритиш механизми тубдан такомиллашди. Бу факт ва рақамлар воситасида таҳлиллар хулосасида яққолроқ намоён бўлади.
Бугунги кунда Бюронинг шаҳар ва туманлар бўлимлари иш юритувида жами умумий қиймати 673,1 миллиард сўмга тенг 132 минг 938 та ижро ҳужжати мавжуд. Айнан давлат ижрочиларининг ишини тўғри ташкил қилингани ҳамда соҳага замонавий ахборот коммуникация технологиялари жадал кириб боргани натижасида 2020 йилнинг биринчи ярмида 391,3 миллиард сўмлик 86 минг 625 та ижро ҳужжати тўлиқ тамомланди. Бу ҳар бир ижрочига ўртача 455 та ижро ҳужжати тўғри келди, демакдир.
Тамомланган ижро ҳужжатларидан айримларини мисол тариқасида келтириб ўтсак, масалан, Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 16 январдаги ижро ҳужжатига асосан вилоят божхона бошқармаси фойдасига 1 миллиард 321 миллион 170 минг сўм қарз ва давлат фойдасига 26 миллион 423 минг сўм давлат божини ундириш тўғрисидаги ҳужжат келиб тушган эди.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда тарафларга юборилган. Қарздор жамиятга ижро иши юритиш қўзғатилган кундан бошлаб талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 15 кунлик муддат ҳам белгиланган. Бироқ, шу муддат ичида жамият томонидан қарздорлик бартараф этилмади. Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Яъни, ундирув қарздор жамиятнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларига қаратилган ҳолда банд солинди. Бундан ташқари тегишли ташкилот, идораларга мол-мулкларни аниқлаш ва қаратиш мақсадида сўровномалар ҳам юборилди. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жамиятнинг қарздорлиги божхона бошқармасига фойдасига ундириб берилди.
Шу ўринда алоҳида қайд этиш жоизки, бўлимлар томонидан давлат фойдасига ундирувлар йўналишида ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу борадаги ишларни рақамларда келтирсак, ўтган олти ойда 163 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси тамомланди. Бу турдаги ижро ҳужжатлари бўйича 140 миллиард сўмлик ёки 65 фоиз солиқ ундирувлари ташкил этганлиги сабабли ҳамкорликда турли тадбирлар амалга ошириб келинди.
Жумладан, Бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувида «Тўрақўрғон иссиқлик электр энергия станцияси» унитар корхонасидан 4 миллиард сўм солиқ қарздорлигини ундириш юзасидан белгиланган ижро ҳужжати асосида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, давлат ижрочилари томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» ги Қонунинг 23 ва 86-моддаларига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шундан сўнг қарор нусхаси тарафларга юборилиб, корхонага ижро ҳужжати талабини бажариш учун муддат берилган. Асосийси, ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли автотранспорт воситалари хатлангандан сўнг, қарздор корхонаси солиқ қарздорлигини бартараф этди.
Албатта, бугунги кунда бўлимлар томонидан алимент ундирувлари билан боғлиқ ишларга ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борада ҳокимликлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида олти ой давомида 28 минг 865 та алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига кўра ундирувчиларга 4 миллиард 569 миллион сўм алимент маблағлари ундириб берилди. Шунингдек, 118 нафар алимент тўловчининг ўз фарзанди вояга етгунча давр учун нафақа пулларини олдин тўлаб қўйилишига эришилди.
Бундан ташқари иш билан банд бўлмаган алимент тўловчиларни бандлигини таъминлаш, оилаларни яраштириш ҳам диққат эътиборимизда. Бу борада олиб борилган тушунтириш ва профилактика сабаб 836 та оила яраштирилди. Бандлик марказлари орқали эса 627 нафар алимент тўловчиларнинг бандлиги таъминланди.