Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олти ойда 8 минг 570 км йўллар реконструкция қилинган
15:52 / 2024-08-07

АОКАда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Мутахассис маълумотларига кўра, жорий йил давомида соҳада тасдиқланган дастурлар доирасида январь-июнь ойларида 4 триллион 475 миллиард сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 8 минг 570 км йўллар реконструкция қилинган ва таъмирланган.   

Жумладан, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 1 триллион 494 миллиард сўм миқдорида ишлар бажарилган ва 124,2 км автомобиль йўллари реконструкция қилинган. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш бўйича 1 триллион 614 миллиард сўмлик ишлар бажарилган ва 4 минг 438 км йўлларнинг сифати яхшиланган.   

Қайд этилишича, “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 106,6 миллиард сўм маблағ ҳисобига 223 км ички йўллар таъмирланишига эришилган. Бундан ташқари, ички йўлларда 3 минг 689 км тупроқ йўллар шағаллаштирилган.  

Инвестиция дастури доирасида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган 6 та лойиҳа бўйича 99,9 миллион доллар ўзлаштирилиб, 96 км автомобиль йўллари реконструкция қилинган.   

Қўқон ва Зомин шаҳарларидаги аэропортларнинг учиш-қўниш йўлаклари тўлиқ реконструкция қилиниб, аэропортлар фойдаланишга топширилган. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача (жами 260 км) бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинган.   

Юк автомобилларининг вазн параметрларини назорат қилиш мақсадида ҳудудларда 26 дона кўчма тарозилар фаолияти йўлга қўйилди ҳамда ҳудудларда бугунги кунга қадар 2 минг 984 нафар аҳоли ва йўл ишчиларига 2,1 миллион донадан ортиқ дарахт ва терак кўчати ўзаро манфаат асосида ижарага берилди.   

Муҳайё Тошқораева, ЎзА