Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олти ойда 721 маҳалланинг 483 тасида умуман жиноят содир этилмади
20:08 / 2021-07-31

Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Видеоселектор шаклида ташкил этилган сессияда вилоят ички ишлар идораларининг 2021 йил 6 ойи давомида “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаш, ҳуқуқбузаликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш натижалари ҳамда жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида келгусидаги истиқболли вазифалари муҳокама этилди.  

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник А.Исмоилов кейинги беш йилда мамлакатимизда ички ишлар органлари   самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳуқуқбузаликларнинг олдини олиб, жиноятларни жиловлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда яхши самаралар бераётганини таъкидлади. Бу борадаги ислоҳотлар натижалари Сурхондарё вилоятида ҳам ўз ифодасини топаётгани қайд этилди.  

Вилоятда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаб, ҳуқуқбузаликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда ички ишлар идоралари, жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида муайян профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-маиший муаммолари мавжуд шахслар билан “маҳаллабай” ва “фуқарабай” ишлаш жорий этилди. 721 маҳалланинг 187 таси “қизил”, 51 таси “сариқ” ва 483 таси “яшил” тоифага ажратилди. Ўнта криминоген вазият оғир ўнта маҳаллага секторлар раҳбарлари бириктирилиб, тегишли иш олиб бориш йўлга қўйилди. Натижада вилоятда мавжуд 721 маҳалланинг 67 фоизи ёки 483 тасида умуман жиноят содир бўлмади. Ҳудудда юз минг аҳолига нисбатан ўртача 71,8 тадан жиноят тўғри келиб, бу борадаги вазият ҳам сезиларли даражада ўзгарди. 

 

Бироқ, йилнинг олти ойида воҳада 1 минг 924 жиноят юз берди. Жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар ҳам ўтган йилга нисбатан ошгани кузатилди. Шу даврда ёшлар 424, аёллар 133 жиноятга қўл урди. 143 йўл-транспорт ҳодисаси содир содир этилди. Олти ойда қайд этилган ҳар учинчи жиноят ишсизлик (480), мастлик (47), оилавий низолар (34), ўзаро келишмовчилик (48) сабабли содир этилган. Гиёҳванд моддалар тайёрлаш, сақлаш ва сотиш билан боғлик 84 ҳолат аниқланиб, 174 шахсга жиноят иши қўзғатилган.  

¬Йўл қўйилган камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаётган имкониятлар айрим йўналишларда жиноятларнинг ошишига сабаб бўлмоқда,¬ деди А.Исмоилов.¬ Масалан. Ўғирлик жиноятининг ҳар иккитаси ишсизлик оқибатида содир этилган. Эндиликда жиноятчиликка қарши курашишда жиноятнинг асл сабабларини бартараф этиш орқали  фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, “хавфсиз хонадон”, “хавфсиз ҳовли” тизими асосида ишлашга эътиборни кучайтирамиз. Ижтимоий-маиший муаммолари мавжуд шахслар билан “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаш услубида профилактик чора-тадбирларни кучайтирамиз.  

Сессияда шунингдек, вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Вилоят ҳокими Т.Боболов сўзга чиқди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА