Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олти ойда 481 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди
13:43 / 2022-07-26

Тошкент вилоят адлия бошқармаси маълумотларига кўра, Тошкент вилоятида жорий йил ўтган 6 ойи давомида туман ва шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали аҳолига 481 минг 352 та давлат хизмати кўрсатилди. Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали 82 минг 290 та онлайн ариза келиб тушган.

Биргина онлайн тартибда давлат хизматларидан фойдаланиш талабининг ортиши ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда 46 фоизга ортганини кўриш мумкин.

Шу давр мобайнида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 15 минг 221 тани ташкил этган бўлса, шундан 3 минг 746 таси юридик шахслар, 11 минг 475 таси якка тартибдаги тадбиркорлардир. Давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони эса 19 тани ташкил этди.  

Энг кўп давлат хизматлари Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатилди. Жумладан, Ангрен шаҳрида 41 минг 923 та, Зангиота туманида 32 минг 570 та, Чирчиқ шаҳрида 32 минг 199 та, Тошкент туман ДХМда эса 31 минг 875 та давлат хизматлари кўрсатилди. Туман марказларидан узоқда жойлашган ҳудудлар ҳамда аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, вилоятда Давлат хизматлари марказининг 8 та филиали ташкил этилган бўлиб, улар томонидан кўрсатилган хизматлар сони 10 минг 604 тани ташкил этди.

Ҳудудларга чиққан ҳолда ташкил этилган 494 та сайёр тадбир давомида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жами 25 минг 448 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

 

А.Мусаев, ЎзА