English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олот туманида 64 та йирик лойиҳа амалга оширилади
18:36 / 2020-04-17

Бу лойиҳаларни ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мутасадди идораларнинг масъул раҳбар-ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган.


Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова мутасаддилар ҳамроҳлигида ҳудудни ободонлаштириш, саноат соҳасида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, бўш турган ва фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Туманда 2020-2022 йиллар даврида умумий қиймати 699,7 миллиард сўмлик (шундан, ўз маблағи 166,2 миллиард сўм, банк кредити 27,8 миллиард сўм, хорижий кредит линиясидан 6,2 миллион АҚШ доллари) инвестициялар жалб қилиниши ҳисобига 64 та йирик лойиҳани ишга тушириш ва бунинг натижасида 1153 та янги ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган.

photo_2020-04-17_18-34-49.jpg

Дастурга мувофиқ “Шаҳризода Дилора Тараққиёти“ МЧЖ негизида аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи хусусий клиника, “Парвоз Қурувчи“ МЧЖ негизида замонавий савдо мажмуасини қуриб фойдаланишга топшириш, “Хумо-В“ МЧЖ негизида қурилиш объектлари учун темир бетон, шлокоблок ва плита маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. 

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан “Табиат саховати савдо“ МЧЖ ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Фарҳод Ҳайдаров ташаббуси асосида савдо комплекси ва умумий овқатланиш шохобчаларини ташкил этиш, “KINGS HOUSE” МЧЖ негизида хусусий тиббий клиника фаолиятини кенгайтириш каби қатор лойиҳаларни амалга оширишга киришилган. Бу лойиҳаларни ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мутасадди идораларнинг масъул раҳбар-ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган.

photo_2020-04-17_18-34-42.jpg

Давлат раҳбарининг “Ҳамма шуни яхши билиши керак: бирорта ҳам тадбиркорни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз“ деган даъваткор сўзларидан келиб чиқиб, туман ҳокими Наргиза Неъматова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи аъзолари ишларнинг бориши, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлларини манзилли ўрганди.

Қурилиш, ишлаб чиқариш, аҳолига тиббий, маиший ҳамда савдо хизмати кўрсатиш жараёнида карантин қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлиги уқтирилди.

photo_2020-04-17_18-34-52.jpg

Тадбиркорлар асосан пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин шароитида юзага келаётган айрим муаммолар, чунончи, автотранспорт қатнови, қурилиш материалларини олиб келиш, йўл ва электр-энергияси таъминоти хусусида мурожаат қилди. Туман ҳокими мутасаддиларга ҳар бир тадбиркор мурожаати тезда ҳал этилиши зарурлигини таъкидлади.