English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олот туманида 1 минг 236 та хонадондан иборат кўп қаватли уйлар қурилади
16:42 / 2020-11-25

Бухоро вилояти Олот тумани марказини қайта қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бош режаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов қатнашди.

Тақдимотда Олот туманида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тўғрисида ахборот берилди.

Таъкидланишича, туман марказида 1 минг 236 та хонадондан иборат 47 та 5 қаватли уй-жойлар, 96 та тадбиркорлик объектлари, туман маданият маркази, Ёшлар маркази ва IT парк, Давлар хизматлари агентлиги биноси, Ёшлар хиёбони ва амфитеатр, Хотира ва қадрлаш майдони, 150 ўринли боғча қурилади. Бундан ташқари, туман маданият ва истироҳат боғи, туман марказий бозори, йўллар, оқава тизими янгиланади.

Вилоят раҳбари лойиҳа билан танишар экан, уни янада такомиллаштириш лозимлигини таъкидлади. Ботир Зарипов Олот тумани иқтисодиётини ривожлантириш, молиялаштириш манбасини кенгайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иш ўринлари яратиш, ижтимоий шароитни яхшилаш чора-тадбирлари ҳақида ҳам сўз юритди. Бу борада мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берди.

Зариф Комилов, ЎзА