Олот тумани ҳамжиҳатлик ва бирликда тикланмоқда
Бугун Қоракўл ва Олот туманларидаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари ҳамжиҳатликда давлат раҳбарининг аниқ кўрсатмалари асосида олиб борилмоқда.
Бугун Қоракўл ва Олот туманларидаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари ҳамжиҳатликда давлат раҳбарининг аниқ кўрсатмалари асосида олиб борилмоқда.
Ижодий жамоамиз билан Олот туманидаги янгиланишлар, ўзгаришларга гувоҳ бўлдик. Олиб борилаётган таьмирлаш-тиклаш ишларида барча баробар фаолият олиб бормоқда.
Дарҳақиқат, бугун олотликлар бошларидан синовли кунларни ўтказмоқда. Янгиланаётган, ўзгараётган Олот тумани ҳамжиҳатликда қурилмоқда. Ҳукумат раҳбаридан тортиб оддий халқгача барча бирдек меҳнат қилаётир.
Ҳудуддаги фуқаролар зарар оқибатларини бартараф этиш учун бир-бирига кўмаклашиб, қўни-қўшнилар аҳилликда меҳнат қилмоқда. Талафотдан зарар кўрган қўшни ўзининг уйини таьмирлагандан сўнг, қўшнисига ёрдамга ўтмоқда. Кимдир давлат томонидан ёрдамни кутмасдан ўз ҳисобидан уйларини таьмирлаб, ҳатто кам таьминланган, якка-ёлғиз боқувчисини йўқотган маҳалладошига ҳам ёрдам қўлини чўзмоқда.

Лекин гуруч курмаксиз бўлмаганидек, ўзига тўк, ҳовлисининг эшиги олдида 2 талаб машиналари бўла туриб, тадбиркорлик билан шуғулланадиган оилалар давлат қилиб берсин деб кутиб турганига ҳам гувоҳ бўлдик.
Ишчи гуруҳга мурожаат қилган туманнинг Маърифат МФЙ Темирйўлчилар кўчасида яшовчи фуқаронинг хонадони бориб ўрганилди. Оила бошлиғи тадбиркор экан. Туман марказидаги 3 қаватли мебел дўконига эга бўлган бу хонадон эгалари тумандаги айрим кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш ўрнига давлатдан кўмак сўрамоқда. Хонадондаги замонавий қурилишлар, қимматбаҳо буюмлар, машиналар, яратилган шароитни кўриб бу оилага яна қандай ёрдам бериш мумкинлигига кишининг боши қотади.
Тумандаги таъмирлаш-тиклаш ишлари давом этмоқда.