«Олмазор» – «Янгиҳаёт» метро бекатлари оралиғида бир томонлама ҳаракат ташкил этилади
Тошкент метрополитенида хавфсизликни таъминлаш бўйича режадаги профилактик ишларнинг бажарилиши муносабати билан бугун, 26 март куни соат 23:00 дан 00:00 га қадар «Чилонзор» йўналишининг «Олмазор» – «Янгиҳаёт» (4-бекат) бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати бир томонлама, оралиқ вақт интерваллари сақланган ҳолда ташкил этилади.
Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК ахборот хизмати маълум қилди.
«Янгиҳаёт» (4-бекат) ва «Чинор» (5-бекат) бекатлари оралиғида бу вақт давомида бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилади.
М.Комилова, ЎзА