Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олмаотада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Давлат мадҳиясининг 32 йиллиги нишонланди 
18:27 / 2024-12-10

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги ва Давлат мадҳияси тасдиқланганининг 32 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Мазкур йиғин юртимизнинг Қозоғистондаги Бош консуллиги ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси (ЎЁУА) томонидан ташкил этилди.

Тадбирда дипломатлар, ёшлар етакчилари, Қозоғистонда таҳсил олаётган ўзбек талабалар, шунингдек, меҳнат мигрантлари ва бошқа ватандошлар қатнашди. 

Дастур доирасида Конституция ва мадҳиянинг Ўзбекистон фуқаролари ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шу билан бирга иштирокчилар она юрт ва унинг анъаналарига ҳурмат кўрсатиш белгиси сифатида давлат мадҳиясини билиши ҳамда уни ижро этиши муҳимлигини қайд этишди. 

Байрам меҳмонларга хуш кайфият бахш этган концерт дастури билан якунланди. 

А.Алимова тайёрлади.

ЎзА