Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олмаотада ўқдан яраланган бола вафот этди
23:01 / 2022-01-08

Олмаотадаги тартибсизликлар чоғида бир бола ўқ жароҳатидан ҳалок бўлди, яна бири яраланди. Бу ҳақда шанба куни Қозоғистондаги Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман матбуот хизмати хабар берди.

“Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Aружан Саиннинг сўзларига кўра, 5 январь куни Олмаотада бир бола ўқ тегиши оқибатида қурбон бўлган. Ота-она фарзанди билан кетаётган пайтда узилган ўқ 11 ёшли қозоғистонлик умрига зомин бўлди, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 7 январь куни 15 ёшли ўсмир ҳам Олмаотадаги болалар шифохоналаридан бирига оғир ўқ жароҳати билан олиб келинган. Шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда.
Хабарларга кўра, ўсмир отаси билан бирга машинада кетаётганда босқинчилар машинани ўққа тутган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 10 январни республикада миллий мотам куни деб эълон қилди.