Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Олмалиқ КМК” АЖда молия ва ресурслар бошқаруви тўлиқ рақамлаштирилди
19:14 / 2026-03-03

Бугун саноатни рақамлаштириш — замон талаби. “Олмалиқ КМК” АЖда ҳам саноатни рақамли трансформация қилиш жараёнлари доирасида молия ва ресурсларни бошқариш тизими тубдан янгиланди. Эндиликда комбинатнинг барча муҳим бўғинлари — бухгалтерия ва харидлардан тортиб, маҳсулот сотувигача бўлган жараёнлар ягона 1C: ERP рақамли платформасига ўтказилди. Бу эса ишнинг шаффоф ва тезкор бўлишини таъминламоқда.

Комбинатда бухгалтерия, молиявий ҳисобот ва маълумотлар консолидациясининг автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилиши натижасида 46 та таркибий бўлинма ва 2,8 минг фойдаланувчи ягона электрон ҳисобот юритиш маконида фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда ойига ўртача 48 мингта бухгалтерия ва молия транзакциялари амалга оширилишини ҳисобга оладиган бўлсак, маълумотларни йиғиш ва ҳисоботларни шакллантиришга сарфланадиган вақт 50 фоизга қисқарди. Бу эса инсон омиллари билан боғлиқ хатоларни камайтириш, ҳисобот тайёрлаш тезлигини ошириш ва бошқарув қарорларини тезкор қабул қилиш имконини бермоқда.

Комбинатда йилига 26 мингта буюртма ва талабномалар электрон шаклда расмийлаштирилади. Тизим доирасида харидларни бошқариш ва омборларни назорат қилиш жараёнлари рақамлаштирилди. Йиллик молиявий режалаштириш имконияти яратилиб, омборларда товар-моддий бойликлар қолдиқлари доимий электрон мониторингга ўтказилди. Кирим-чиқим ҳисоботлари тўлиқ электрон шаклда юритилиши йўлга қўйилди. Натижада, 7 турдаги қоғоз ҳужжатлар бекор қилиниб, буюртмаларни шакллантириш ва тасдиқлаш жараёни кескин қисқарди. Бизнес-жараёнлар 25 фоизга оптималлашди, омборлардаги товар-моддий бойликлар 15 фоизга камайди (260 млрд сўм). Бу кўрсаткичлар айланма маблағларни самарали бошқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугунги кун ҳолатига кўра, ОКМКда умумий контрагентлар сони 15 мингта, шартномалар базаси 158 мингтани ташкил этиб, улардан 2,6 мингтаси фаол. Бир ойда 3 мингдан ортиқ электрон ҳисоб-фактуралар юритилади. Рақамлаштириш доирасида шартномаларни рўйхатга олиш, тўловларни амалга ошириш ва қолдиқларни назорат қилиш жараёнларини автоматлаштирилиши молиявий интизомни кучайтириш ва ҳисоб-китобларда шаффофликни таъминлаш имконини бермоқда. Тайёр маҳсулотни сотиш ва юклаш жараёнлари ҳам бизнес-жараёнларга мослаштирилиб, ҳужжат айланмасининг 80 фоизи қоғоз шаклдан электрон шаклга ўтказилди. Жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилиб, юклаш босқичида шаффофлик таъминланди. Бу эса мижозлар билан ҳисоб-китобларда аниқлик ва тезкорликни оширишга хизмат қилмоқда.

Тизим орқали комбинатнинг 46 та таркибий бўлинмаси бўйича молиявий фаолият марказлашган тарзда юритилмоқда. Жумладан, 210 та даромад тури ва 2,6 мингта харажат тури ягона тизимда ҳисобга олинади. Бу эса харажатларни таҳлил қилиш, самарадорликни баҳолаш ва стратегик режалаштириш жараёнларини янги босқичга олиб чиқди. Бир сўз билан айтганда ОКМКда молия ва ресурслар бошқарувининг тўлиқ рақамлаштирилиши ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва ресурслардан оқилона фойдаланишни англатади.

ОКМК Ахборот хизмати