2026 йил 24 февраль куни – Халқаро Sustainable Fitch агентлиги Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг барқарор ривожланиш рейтингини (Entity Rating) «3» даражасида тасдиқлади ва компаниянинг умумий баҳоланиш мезонини (entity score) 56 баллдан 59 баллга оширди.
Ушбу ижобий ўзгариш комбинатнинг барқарор ривожланиш стратегиясини изчил такомиллаштириш, ижтимоий, бошқарув ва экология соҳаларида сезиларли ютуқларга эришиш, шунингдек, кон-металлургия саноатига хос бўлган атроф-муҳит муҳофазаси муаммоларини муваффақиятли бартараф этишини акс эттиради.
"Sustainable Fitch" экспертларига кўра, ОКМК корпоратив бошқарувининг кучли томонлари, хатарларни бошқаришнинг самарали тизими, солиқ мажбуриятларининг виждонан бажарилиши, шунингдек, кадрлар қўнимсизлигининг паст даражаси алоҳида таъкидланди.
Рейтингнинг ошиши, ҳаттоки тармоқнинг мураккаб ўзига хосликларига қарамай, компания томонидан ESG (экология, ижтимоий масъулият ва корпоратив бошқарув) кўрсаткичларини яхшилаш бўйича амалга ошираётган чора-тадбирларининг юқори самарадорлигини кўрсатмоқда.
ОКМК Ахборот хизмати