Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Олмалиқ КМК" Сирдарёга озиқ-овқат ҳамда махсус техникаларини юборди
13:32 / 2020-05-03

Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборида юзага келган ҳалокат юртдошларимизни янада жипслашишга, ўзаро меҳр-оқибат намуналарини кўрсатишга ундамоқда.


Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборида юзага келган ҳалокат юртдошларимизни янада жипслашишга, ўзаро меҳр-оқибат намуналарини кўрсатишга ундамоқда. Ҳозирда ушбу ҳалокат оқибатларини бартараф этиш учун амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Хусусан, сув омбори яқинидаги Қўрғонтепа ва Дўстлик аҳоли пунктлари тошқиндан жиддий зарар кўрган, хавф ҳудудидаги 70 минг нафарга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.

Маълумотларга кўра, фавқулодда вазият оқибатида 56 нафар фуқаро турли хил жароҳатлари билан касалхонага ётқизилиб,17,3 минг киши тиббий кўрикдан ўтказилган.

Ҳалокат оқибатларини бартараф этиш, эвакуация қилинган аҳолига кўмак бериш учун «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, комбинат таркибидаги Жиззах цемент заводи карьеридан 2 минг 600 тоннадан ортиқ ҳарсангтош юк машиналарида юборилди.

photo_2020-05-03_13-30-19.jpg

Бундан ташқари, ҳалокат оқибатларини бартараф этиш учун 45 нафар муҳандис техник ходим сафарбар этилиб, 16 та автосамосвал, 4 та бульдозер, 4 та эксковатор, 2 та водавоз, 5 та юкловчи(погрузчик), 3 дона махсус техника, 2 та бурғулаш ускуналари жўнатилди.

Шунингдек, ҳалокат натижасида эвакуация қилинган аҳоли учун 6 тонна гуруч, 2 тонна асал,1000 килограмм қуритилган мевалар, 10 минг дона тухум, минг литр ўсимлик ёғи, бир тонна творог, минг литр кефир каби озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдами ҳам юборилди.

Комбинат Ахборот хизмати