Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олма-Ота вилояти раҳбари коронавирусдан тузалиб, ишга қайтди
19:35 / 2020-07-12

Қозоғистоннинг Олма-Ота вилояти аким (губернатор)и Амандиқ Баталов COVID-19 касаллигидан даволаниб, шифохонадан чиқарилди.


Қозоғистоннинг Олма-Ота вилояти аким (губернатор)и Амандиқ Баталов COVID-19 касаллигидан даволаниб, шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда мулозим ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида қайд этган.

Баталовнинг хасталиги тўғрисида унинг матбуот хизмати 22 июнь куни маълум қилган эди.

photo_2020-07-12_19-34-01.jpg

"Бугун касалхонадан жавоб беришди… Фидокорона меҳнатлари учун шифокорларга алоҳида раҳмат айтаман. Кўпчилик инсонларнинг ҳаёти айнан уларнинг саъй-ҳаракатига боғлиқ. Энди фаолиятимни давом эттираман ва сизлар билан биргаликда пандемияга қарши курашаман. Фақат барчамиз бирлашибгина мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтамиз! Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!", - деб ёзган у.

Бугунги кунда Қозоғистонда вирус юқтиргани аниқланган фуқаролар сони 58 мингдан ошди. 33,8 бемор тузалди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, республикада коронавирусдан 264 та ўлим ҳолати рўйхатга олинган.