Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олийгоҳга қабул масаласи муҳокама этилди
07:28 / 2023-06-28

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона политехника институтида “2023/2024 ўқув йили учун Фарғона политехника институтининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вилоятда фаолият олиб борувчи журналист ва блогерлар ҳамда бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этди.

Институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Ж. Қамбаров 2023/2024 ўқув йили учун институтда очилган янги йўналиш ва квоталар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берди.  

Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳда кундузги таълим йўналишида 48 та, сиртқи таълимда 20 та, магистратура босқичида эса 30 та йўналишда таҳсил олиш имконияти мавжуд. Шунингдек, ўтган ўқув йилида юртимизнинг саноқли олийгоҳида мавжуд бўлган 15 та янги йўналиш очилган бўлиб, янги ўқув йилида унга қўшимча тарзда яна 4 та таълим йўналиши очилди. Сиртқи таълим шаклида таҳсил олишни истаган ёшларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, жорий ўқув йилида талаб юқори бўлган янги таълим йўналишлари ҳам очилди.  

[gallery-12530]

Янги ўқув йили қабулини самарали, шаффоф ҳамда адолатли ташкил этиш мақсадида қабул комиссияси тузилиб, унга институтнинг салоҳиятли ходимлари бириктирилди. Шунингдек, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга тезкор жавоб берилишини таъминлаш, мурожаатлар билан мунтазам ишлаш мақсадида олийгоҳда “Call-markaz” ва “Маслаҳат маркази” ташкил этилган.  

Aнжуман якунида журналистларни қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.  

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА