Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олийгоҳга ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилди
13:13 / 2021-08-01

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, Департаментнинг Қарши тумани бўлими ҳамда ДХХнинг Косон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ж. фирибгарлик йўли билан фуқаро Н.ни 700 доллар эвазига Қирғиз Республикасидаги олий таълим муассасаларидан бирига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 200 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд Темир йўл техникуми талабалар ётоқхонаси тарбиячиси вазифасида ишловчи Ў.Б. фуқаро Ш.ни ушбу техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департамент ҳамда Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳридаги жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси С.Х. фуқаро Д.нинг қизини танишлари орқали ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълумот ўрнида ота-оналарга шуни айтиш жоизки, бугунги кунда республикамизда мавжуд 141 та олий таълим муассасасининг барчасига онлайн ҳужжат топшириш ва ўқишга кириш борасида кенг имкониятлар яратилган. Яъни, ҳар бир абитуриент бир вақтнинг ўзида мос таълим йўналиши бўйича  5 тагача ОТМга ҳужжат топшириши, шу билан бирга кириш имтиҳонларидан етарлича балл тўплолмаган тақдирда контракт ёки оширилган контракт тўловларини амалга ошириш орқали ҳам талаба бўлиш имконияти яратилган.

Шундай экан, олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш, ўқишга киришда очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Шаҳноза Маматуропова,  

ЎзА