Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олийгоҳда ўқишни истовчилар сони кўпаймоқда
19:24 / 2024-07-09

Эндиликда олийгоҳларга қабул жараёнлари “Аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилмоқда. Бу борада Тошкент вилоятидаги олий таълим муассасаларида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимиз миқёсида янги ўқув йилига жами 894 минг 279 нафар абитуриент олийгоҳларга тест имтиҳонларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. Тошкент вилоятидан доимий яшаш ҳудудига нисбатан бу кўрсаткич 60 минг нафардан зиёдни ташкил қилади. Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вилоят бошқармаси томонидан пресс-тур ташкил этилди.    

Мутахассислар таъкидлашича, ҳудудда 14 та олий таълим муассасаси фаолият юритади. Улардан 8 таси давлат, 4 та нодавлат ва 2 таси хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларидир. Ўтган 2023-2024 ўқув йили якуни бўйича олий ўқув юртлари битирувчилари сони 11 минг 218 нафарни ташкил этган эди.   

[gallery-18202]

Пресс-тур иштирокчилари Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида бўлди. Бу ерда тоғ-кон саноати учун муҳандис-техник кадрлар тайёрланади. ТДТУ Олмалиқ филиали директори Алишер Самадов олиб борилаётган ишлар юзасидан иштирокчиларга ахборот берди. 2024-2025 ўқув йили учун олий таълим муассасасида 9 та йўналиш мавжуд. Булар кончилик иши (фаолият турлари бўйича), кончилик электр механикаси, кимё муҳандислиги, металлургия муҳандислиги, металлар технологиялари, технологик машиналар ва жиҳозлар, механика муҳандислиги, электр муҳандислиги, энергетика муҳандислиги каби таълим йўналишларидир. Қабул 3 та таълим шаклида яъни кундузги, кечки ва сиртқи бўйича бўлмоқда.    

Журналистлар янги ўқув йили олдидан олийгоҳда яратилган шароитлар билан танишди. Шундан сўнг ОАВ вакиллари Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида ҳам бўлди. Бугунги кунда филиал “Олмалиқ КМК” АЖнинг ҳар томонлама кўмаги билан муҳандислик ва технология соҳасида мукаммал мутахассислар тайёрлайдиган таълим муассасаси даражасига кўтарилди.    

2024-2025 ўқув йилида филиалда яна 2 та янги таълим йўналишлари “Иқтисод” ва “IT технологиялар” бўйича қабул эълон қилинди. Айни пайтда абитуриентларнинг ҳужжат топшириши давом этмоқда. Имтиҳонлар июль ойи охирида бўлиб ўтади.    

А.Мусаев, А.Алижонов (сурат), ЎзА.