French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Арманистон элчиси билан учрашди
10:25 / 2019-11-29

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Тошкентда Арманистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Арам Григорян билан учрашди.


Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Тошкентда Арманистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Арам Григорян билан учрашди.

Учрашувда икки давлат ўртасида таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Иномжон Мажидов олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамкорлик учун очиқ экани, Арманистон олийгоҳлари билан ҳам профессорлар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий лойиҳалар устида ишлаш яхши самара беришига ишонч билдирди.
594b43ff-be7e-46ce-8ee5-29c7008046a1.jpg
Элчи мамлакатларимиз ўртасида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, халқаро конференциялар ташкил қилишдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Жумладан, қадимий қўлёзмаларни реставрация қилиш, уларни тадқиқ этиш, туркий тилларга оид Арманистонда мавжуд бўлган бой қадимий қўлёзмалар фонди – Матенадаранда сақланаётган манбаларни ўрганиш ҳар икки томонга фойдали бўлиши қайд этилди. Арманистон талабалари ҳам ўзбек тили ва адабиётини ўрганишга қизиқади.
e11110c2-319b-4f3c-80b3-74937ba2fa2a.jpg

Вазир бу борада Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамкорлик қилишга тайёр эканини айтар экан, ҳамкорликда илмий конференциялар ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш таклифини илгари сурди.