Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий ва профессионал таълим соҳаларини ривожлантиришда халқаро ҳамкорликнинг янги босқичи
10:32 / 2022-07-21

Aйни кунларда Қозоғистон Республикасининг Нурсултон шаҳрида Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти томонидан “Марказий Осиёда иқтисодиётнинг ўсиш тармоқлари учун профессионал таълим” лойиҳаси доирасидаги халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, Педагогик инновациялар институти, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент кимё технологиялари институти мутахассислари, Ўзбекистон озиқ-овқат уюшмаси ва бошқа иш берувчи ташкилотлар масъуллари иштирок этмоқда.

Семинарда лойиҳа юзасидан 2022/2024 йилларда олий ва профессионал таълим тизимини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида Марказий Осиё давлатларидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон учун 10 миллион евро маблағ ажратиш белгилангани таъкидланиб, бу маблағ асосан профессионал таълим соҳасини ривожлантиришга йўналтирилиши қайд этилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида озиқ-овқат ва логистика соҳасида Германия тажрибаси асосида таълим дастурларини ишлаб чиқиш, педагоглар малакасини ошириш ҳамда профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шаклида мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.

ЎзА