Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълимга ўқишга киритишни ваъда берган фирибгар қўлга олинди
10:58 / 2021-08-10

Бухоро Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизматининг хабар беришича, шаҳарда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти Олтинкўл тумани Кумакай маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро В.З., ўзга бир фуқарони ишончига кириб, уни Қирғизистон Давлатидаги олий таълим муассасасига танишлари орқали ўқишга киритишни ваъда қилади.

Натижада кейинчалик Бухоро тиббиёт институтига кўчириб келиш эвазига 5 минг 600 АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан В.З. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА