French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълимдаги ҳамкорлик
18:22 / 2025-05-30

Жорий йилнинг 28-29 май кунлари Андижон давлат университети Ўзбекистон ва Озарбайжон олий таълим муассасалари учун тарихий аҳамиятга эга форумга мезбонлик қилди. “Ўзбекистон – Озарбайжон: олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида ўтказилган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикаси Фан ва таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Улар олий таълимдаги устувор йўналишлар, илмий-тадқиқот соҳасидаги ҳамкорлик ва талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг академик мобиллигини кенгайтириш бўйича фикр алмашди.

Форумда Бухоро давлат университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обиджон Хамидов ҳам фаол иштирок этди. Унинг ташаббуси билан Бухоро давлат университети ва Озарбайжоннинг қатор етакчи олий таълим муассасалари ўртасида муҳим ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

– Жумладан, Бухоро давлат университети ҳамда Боку олий нефть мактаби ўртасида имзоланган меморандум асосида халқаро академик мобиллик дастурлари доирасида талабалар алмашинуви ташкил этилиши режалаштирилмоқда, – дейди Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов. – Шунингдек, Озарбайжон давлат иқтисодиёт университети, Ланкаран давлат университети ва Озарбайжон давлат маданият ва санъат университетлари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Ушбу шартномалар таълим соҳасида қўшма дастурларни (Double Degree) жорий этиш, Erasmus+ лойиҳаларида ҳамкорликда иштирок этиш, шунингдек, илмий изланувчилар ва профессор-ўқитувчилар учун академик алмашинувни йўлга қўйиш каби муҳим масалаларни ўз ичига олади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.