Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълимда халқаро ҳамкорлик ривожланади
19:02 / 2021-11-13

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашида Москванинг қатор университетлари вакиллари билан таълим соҳасида хорижий тажрибаларни ўрганиш ва қамровини кенгайтириш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

 Унда Москва молия ва юридик университети ректори Алексей Забелин, университет илмий ходимлари Оксана Минаева, Руслан Волошин, Екатерина Исаева, Москва ахборот технологиялари университети ректори Галина Забелина, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов ва ташкилот ходимлари иштирок этди.

Учрашув давомида олий таълим тизимида ҳамкорликни янада кучайтириш, ўзаро дўстона алоқаларни ўрнатиш ҳамда талаба-ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан Москва молия ва юридик университети, Москва ахборот технологиялари университети ва Москва архитектура-қурилиш институти ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.  

 Гулноза Бобоева,  

ЎзА