Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълимда коррупцияни бартараф этишда қандай ишлар амалга оширилмоқда? — Вазир ахбороти эшитилади
13:50 / 2025-10-28

Қонунчилик палатасининг мажлисида олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.Шариповнинг “Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларининг ижроси ҳамда соҳада коррупция омилларини бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахборотини эшитиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда таълим тизимида коррупциянинг ҳар қандай шаклига қарши курашиш, соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш мақсадида рақамлаштириш жараёнларини кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йўналишдаги чора-тадбирларга қарамай, олий таълим муассасаларида давлат харидларини амалга ошириш, талабаларни баҳолаш тизимини шаффоф тарзда йўлга қўйиш, нодавлат олий таълим муассасаларини лицензиялаш ҳамда ёшларда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш борасида айрим муаммолар кузатилмоқда.

[gallery-25964]

Шундан келиб чиқиб, ушбу масала юзасидан олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборотини эшитиш ҳақида тегишли қарор қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА