Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълимда ҳамкорлик
11:40 / 2025-12-24

Навоий давлат университети ва Жанубий Кореянинг Сежонг университети ўртасида халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Сежонг университети – Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида жойлашган нуфузли олий таълим муассасаси бўлиб, у миллий ва халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгаллайди. 

Жумладан, “Times Higher Education” 2025 йил рейтингида Корея университетлари орасида 7-ўринда, дунё рейтинги бўйича 201-250 оралиқда жойлашган. 

Бугунги кунда Сежонг университетида 14-15 минг талаба таҳсил олади, уларнинг 2 000 + хорижлик талабалардир. Таълим муассасасида халқаро талабалар учун инглиз тилида ҳам турли бакалавр ва магистратура дастурлари мавжуд. 

Ушбу ҳамкорлик доирасида университетлар ўртасида талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳалари, қўшма дастурлар ва тренинглар, шунингдек, келажакда қўшимча грантлар ҳамда грант асосидаги таълим имкониятларини йўлга қўйиш режалаштирилган. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири