Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълимда барқарор ривожланиш учун халқаро ҳамкорлик
12:38 / 2019-11-26

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги берган маълумотларга кўра, Брюсселда “ЕИ – Марказий Осиё: Таълим орқали барқарор ривожланиш” мавзусида таълим масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Финляндия раислигидаги Европа иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари У. Бегимқулов бошчилигида олий таълим муассасалари ректорларидан иборат делегация ушбу халқаро конференцияда иштирок этди.

Халқаро конференцияда Европа иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг таълим масалалари бўйича юқори лавозимдаги мутахассислари иштирок этиб, таълим сифатини ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш каби долзарб масалаларда муҳокамалар бўлиб ўтди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ЕИ давлатлари билан олий таълим соҳасида Эразмус + дастури ва Марказий Осиё таълим платформаси каби лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Тадбир давомида вазирлик делегацияси Европа иттифоқидаги нуфузли университетлар вакиллари билан учрашув ўтказиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан музокаралар ўтказди.