English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим ва фан соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқ-манфаатлари ҳимоя қилинмоқда
12:30 / 2024-03-26

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Унга кўра, олий таълим ва фан соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган вазифалар ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида белгиланган мақсадларга эришиш ҳамда вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини жамоатчилик назорати тартибида мониторинг қилиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди.  

Хусусан, фуқароларнинг истеъмол маданиятини шакллантиришда кенг жамоатчилик, мутасадди ташкилот ва муассасалар, жумладан, профессионал, олий таълим ва фан соҳаси вакилларини жалб қилган ҳолда чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.  

Шунингдек, истеъмолчиларнинг профессионал таълим, олий ва фан соҳасида бузилган ҳуқуқларини қонунчиликда белгиланган тартибда тиклаш йўлида ҳукумат ва бошқа давлат бошқарув идораларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш масалаларида ҳамкорлик қилинади.  

Мазкур келишувнинг яна бир муҳим жиҳати, таълим олувчиларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга оид масалаларда илмий изланишлар ва тадқиқотлар олиб боришни ташкил этиш каби кўплаб самарали мақсадлар кўзланган.  

 

А.РУСТАМОВ, ЎзА