English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
11:43 / 2025-09-17

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ”Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ: 

Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом; 

Олий таълим ташкилотларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом; 

Олий таълим ташкилотлари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом; 

Олий таълим ташкилотлари талабаларининг академик мобиллигини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Мазкур қарорга кўра: 

билимли ва иқтидорли ёшларнинг таълим олишлари учун имкониятларни кенгайтириш мақсадида давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ошириб борилади; 

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ҳамда уч ёшгача фарзанди бор аёл талабаларнинг таълим олишлари учун қулайлик яратиш мақсадида масофавий таълим шакли бўйича қабул параметрларини босқичма-босқич ошириб борилади.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди. 

Низом ўқишга қабул қилиш жараёнлари алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинадиган олий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди. 

ЎзА