Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
17:44 / 2024-05-08

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон таълим вазири ўринбосари Санджай Мурти билан учрашди.

Учрашувда таълим соҳасида амлага оширилаётган изчил ислоҳотлар, бу борадаги халқаро ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистон ва Ҳиндистонда ёшларнинг замонавий ва сифатли таълим олиши учун  яратилаётган қулай шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.  

Қайд этилганидек, бугун Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг тўртта университет кампуси муваффақиятли фаолият юритиб,  мамлакатнинг бошқа етакчи олий таълим муассасалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Юртимиз университетларида беш мингдан зиёд ҳинд талабалари таҳсил олмоқда,  бу кўрсаткич янада ошиши кутилмоқда.  

Санджай Мурти Ҳиндистон Ўзбекистон билан олий таълим соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини алоҳида таъкидлади. Томонлар бу борада самарадорликни ошириш мақсадида янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди. Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ҳиндистон Таълим вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштирш, профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалар алмашинувини, ёш тадқиқотчи олимларнинг малакасини ошириш бўйича қўшма фаолиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс ҳужжат қабул қилиш юзасидан якдил фикр билдирилди.  

Қайд этилганидек, бу жараёнда фан, технологиялар, муҳандислик ва математика (Science, Technology, Engineering and Math – STEM) соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳамда Ҳиндистоннинг Деҳли, Мумбай, Ченнаи, Бангалоредаги технология  институтлари  ва халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгаллаган бошқа олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилади.  

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА