Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим самарадорлиги – рақобатбардош кадр тайёрлашнинг бош гарови
10:33 / 2025-09-01

Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида мамлакат фаровонлиги, барқарор иқтисодий ўсиш, аҳоли бандлигини таъминлашнинг энг муҳим омили сифатида таълим тизимини янада ривожлантиришга қаратилган стратегик вазифалар турибди. Айниқса, олий соҳасидаги ислоҳотларнинг аҳамияти ва зарурлигини тасдиқловчи бир қанча фактларни келтириш ўринлидир.

Биринчидан, Ўзбекистонда бозор ислоҳотларининг янги паллага кўтарилиши олий таълим тизимни жиддий қайта қуришни ва нафақат давлатнинг таълимга бўлган эҳтиёжининг тафсилотини, балки таълимнинг шакли, усули ва ғоясини ҳам белгилашни тақозо этади.

Иккинчидан, сўнгги 8 йил давомида олий таълимнинг тузилмаси ўзгарди, унга талаб ортди. Ҳозир нафақат янги билимларни амалиётда қўллай оладиган, балки муайян соҳадаги инновацион имкониятлар кўламини тушунадиган мутахассисларга талаб юқори. Зеро, улар нафақат жорий иқтисодий ва ишлаб чиқариш масалаларини малакали ҳал қила олишлари, балки юқори таҳлилий маҳорат талаб қиладиган тўғри қарорлар қабул қилишлари зарур.

Учинчидан, Ўзбекистоннинг замонавий саноат дунёсига қўшилиш истаги меҳнат бозорининг тез ўзгарувчан эҳтиёжларига мослаша оладиган олий таълим тизимини яратиш заруратини туғдирди. Бу, ўз навбатида, олий таълим муассасаларини ривожлантириш ва рақобатни кучайтириш заруратини белгилаб беради, бу эса университетларнинг сифатли таълим хизматларини кўрсатишига рағбат бўлиб хизмат қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда республикамизда олий таълим тизими қамровини кенгайтириш ҳамда муқобил таълим-тарбия инфратузилмасини шакллантиришда хусусий таълим муассасаларининг роли ва ўрни ортиб бормоқда. 

Албатта, дастлабки даврда, хусусий университетлар абитуриентлар томонидан давлат университетига кириш учун танловдан ўта олмаган бўлса, муқобил вариант сифатида кўриб чиқилиши одат бўлган эди. Лекин, сўнгги беш йилдаги республикамиздаги олий таълим соҳасидаги тараққиёт тенденцияларини таҳлил қиладиган бўлсак, хусусий олий таълим муассасаларининг қатор афзал томонлари йилдан йилга ёрқин намоён бўлиб бормоқда. Мамлакатимизда хусусий университетлар энг аввало, хорижда ўқишга стихияли равишда кетиш оқимини камайтирди.Хусусий олий таълим муассасалари фаолияти таълим бозорида соғлом рақобат муҳитини юзага келтирди, Албатта, хусусий олий таълим муассасаси ўз обрўси ва имижинии оширишдан манфаатдор, битирувчиларнинг жамиятда ва меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши бош кўрсаткич ҳисобланишини ҳаётнинг ўзи исботлаб берди. Шунинг учун янги олий таълим муассасаларига юқори малакали ўқитувчиларни жалб қилишга векторли устуворлик берилди.

 Хусусий университетда ўқиш ўзининг жиддий афзалликларига эга бўлиши билан ажралиб турибди. Бинобарин, хусусий университетлар замон талабларига мослашувчан, жамият эҳтиёжларига кўпроқ эътибор беришади, меҳнат бозорининг ўзгарувчан талабларига тезроқ жавоб беришади ва инновацион қарорлар қабул қилишади. Бошқача қилиб айтганда, таълимни гиперконсерватив қиладиган қатъийликка эга эмаслар.

Албатта, абитуриентлар учун ўқиш нархи ҳам муҳим роль ўйнайди. Дастлаб, жамоатчилик орасида хусусий олий таълим муассасаларида  шартнома миқдори баландлиги ҳақида тасаввур ва таърифлар берилар эди. Лекин. ҳозирда баланд шартнома нархи эмас, балки шартнома тўлови ва сифат нисбати таққослаб борилмоқда.

Қонуний жиҳатдан нодавлат ва давлат университетлари деярли бир хил, чунки улар тенг шартларда лицензия ва аккредитация оладилар. Лекин хусусий олий таълим муассасалари давлат университетларидан фарқли ўлароқ, ўқитиш усулларини танлашда кўпроқ эркинликка эга: улар ҳаракатчан ва соҳадаги ўзгаришларга тезда мослаша оладилар ва ўз амалиётларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этадилар.

Хусусий олий таълим муассасалари фаолияти тараққиётининг юқоридаги келтирилган тенденцияларининг амалдаги ҳолатини Тошкент шаҳрида жойлашган "PROFI UNIVERSITY" мисолида аниқ фактлар асосида кўриб чиқиш мумкин.

Олий таълим муассасаси низомида “"PROFI UNIVERSITY"нинг олий мақсади - таълим орқали ҳар томонлама танқидий фикрлай оладиган ўз билими ва салоҳияти билан ўзининг ва атрофдагиларининг ҳаётини яхшилай оладиган кадрларни тайёрлашдир” деб аниқ белгилаб қўйилган. Ҳар қандай олий таълим муассасасининг жозибадорлиги унинг илмий салоҳияти билан белгиланиши табиийдир.  Университетнинг илмий салоҳият даражаси жуда юқори, ҳозирда умумий ҳисобда 100 дан ортиқ профессор-ўқитувчи ишлаб келмоқда. Улардан 86 нафари асосий штатда фаолият юритиб, 1 нафар академик, 5 нафар фан доктори (DSc), 29 нафар фан номзоди (PhD) ҳамда 1 нафар хорижий профессор-ўқитувчидан иборат. 2024/2025-ўқув йилида кундузги, кечки (сменали), сиртқи(махсус сиртқи) таълим шаклларида бакалавриат босқичи (13 та йўналиш) да 6444 нафар талаба таҳсил олди. Улардан 882 нафари кундузги таълим, 103 нафари кечки таълим ва 5459 нафари сиртқи таълимда таҳсил олган.

Университетда ўқув ва илмий фаолиятни ташкил этишга зарур шарт-шароитлар мавжуд. Хусусан, университетда психология. Педагогика йўналишлари бўйича илмий мактаб яратган олий малакали мутахассислар жалб қилинган бўлиб. 30 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар мустақил изланувчи сифатида докторлик диссертациясини тайёрламоқда. Ахборот-кутубхонанинг умумий адабиётлар фонди  34087 нусхани ташкил этади, жумладан, 2284 нусхада ўқув қўлланмалар, 5318 нусхада дарсликлар, 1072 нусхада илмий адабиётлар, 25193 нусхада бадиий адабиётлар, 205 нусхада маънавий–марифий адабиётлар, 25289 нусхада хорижий адабиётлардир.

Университетда халқаро ҳамкорлик ривожлантириш устувор стратегик вазифлардан бири сифатида белгиланган. Жумладан GLOBAL COLLEGE MALTA (Malta Respublikasi) биан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган. Ваҳоланки, Global College Малта халқаро аккредитацияга эга бўлиб, замонавий бизнес, менежмент ва маркетинг соҳаларида сифатли таълим берувчи олий ўқув юрти ҳисобланади. Бу ҳамкорлик “PROFI UNIVERSITY"  илмий-педагогик жамоаси ва талабаларга хорижий илғор тажрибаларни ўзлаштириш ва тажриба алмашиш имконини беради. Шунингдек, Singidunum University Сербия пойтахти Белградда жойлашган йирик хусусий университет билан икки томонлама ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб,  мазкур алоқа сунъий интеллект, ИТ ва муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилишга қаратилган.

Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар асрларга арзигулик мазмун ва самара касб этмоқда. Ушбу соҳада ўтказилаётган ислоҳотлар таълимнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи «Университет 3.0» концепциясини босқичма-босқич жорий этиш ва энг асосийси олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйишга хизмат қилиши шубҳасиздир.

Азизжан Абдазимов,

"Profi University" илмий ишлар ва 

инновациялар бўйича проректори, доцент.