Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим муассасаси матбуот котиблари учун амалий семинар ташкил этилди
10:46 / 2023-06-27

Пойтахтда Тошкент давлат юридик университети ташаббуси билан “ОТМ матбуот хизмати — 2023. Олий таълим муассасалари матбуот хизматларини ривожлантириш: муаммо ва ҳуқуқий ечимлар” мавзусидаги ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда 100 нафардан зиёд олий таълим муассасалари матбуот котиблари иштирок этди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов тадбир иштирокчиларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаб, ОТМ фаолиятини кенг ёритишга ҳисса қўшаётган соҳа вакилларининг фаолияти олий таълим тизимининг муҳим бўғини эканини таъкидлади. 

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда олий таълим муассасаларида ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш, ахборот хизматлари ходимлари ўртасида тажриба алмашиш учун кенг майдон яратиш, улар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, олий таълим соҳасидаги ислоҳотларни аҳолига тезкорлик билан етказиш, олий таълим муассасалари ахборот хизматларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. 

Тошкент давлат юридик университети ректори в.в.б. Исломбек Рустамбеков, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, соҳа мутахассислари томонидан “Ахборот олиш ва тарқатишнинг ҳуқуқий асослари”, “Нотўғри маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик, расмий муносабат билдириш усуллари ва раддия бериш тартиби”, “Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва сўз эркинлиги: оқилона мувозанат”, “Ташкилот фаолияти ҳақида қандай гапириш/ёзиш керак?”, “Оммавий ахборот воситаларида шахс шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ёритиш масалалари”, “Олий таълим ташкилотлари матбуот хизмати фаолиятини такомиллаштириш (замонавий контент, дизайн, махсус дастурлар)” каби мавзуларда маърузалар қилинди. 

Семинар доирасида ахборот хизмати фаолияти намунали йўлга қўйилган олий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташаккурномалар билан тақдирланди. Ўқув семинари доирасида олий таълим муассасалари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш, соҳада учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА