Олий таълим муассасаларининг юқори курслари учун дарслар онлайн тарзда бошланди
Мамлакатимизда давом этаётган пандемия сабабли Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020-2021 ўқув йилини масофавий шаклда бўлиб ўтишини маълум қилган эди.
Мамлакатимизда давом этаётган пандемия сабабли Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020-2021 ўқув йилини масофавий шаклда бўлиб ўтишини маълум қилган эди.
Бухоро давлат тиббиёт институтида ҳам янги ўқув йили юқори курслар учун 2 сентябрдан онлайн тарзда бошланди. Институт жамоаси томонидан янги ўқув йилига жиддий тайёргарлик кўрилди. Масофавий таълим платформасига профессор-ўқитувчиларнинг ўқув материаллари жойлаштирилди. Ҳар бир гуруҳ учун дарс жадваллари ҳамда ўқув дастурлари шакллантирилди. Талабаларга уйдан туриб фойдаланишлари учун ахборот-ресурс марказидаги барча ўқув адабиётлар электрон шаклга ўтказилиб, кутубхонанинг веб сайтига жойлаштирилди. Интернетга уланишда муаммоси бор талабалар аниқланиб, ушбу муаммони бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилди.
Олий таълим муассасасида 2 сентябрь ҳар доимгидек «Мустақиллик дарси» билан бошланди. Ўтган йилгидан фарқли равишда, бу гал у онлайн тарзда ташкил этилди.
Институт профессор-ўқитувчилари талабаларни «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтаётган мамлакатимизнинг 29 йиллиги байрами билан қутлаб, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикр алмашишди.