Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим муассасаларининг мактаблар билан ҳамкорлиги кенгаймоқда
11:30 / 2022-06-02

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети пойтахтимизнинг Яккасарой туманида жойлашган ўн бешта мактаб билан доимий ҳамкорлик қилиб келади.

Университетга бириктирилган ушбу мактабларда мунтазам турли тадбир ва тренинглар уюштириб келмоқда. Ўқувчиларнинг дарс жараёнларидаги фаоллиги, қолаверса, мактабдаги шароитлар билан яқиндан танишган ҳолда уларга керакли жабҳаларда турли ёрдамлар кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 5 апрель куни халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ушбу йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман Халқ таълими бўлими билан доимий алоқада.

Яккасарой туманидаги 25-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда ташкил этилган навбатдаги тадбир ҳам кўтаринки руҳда, таассуротларга бой ўтди.

«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан ўтказилган ушбу тадбирда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа иштирок этди. Шунингдек, Санъаткорлар, болалар учун махсус анимация тайёрловчи мутахассислар ҳам қатнашди.

Тадбир давомида ташкил этилган самимий суҳбат, шўх куй-қўшиқлар мактабда таълим олаётган умидли кўзларнинг қалбларида шодлик, юзларида табассум акс эттирди. Муассасада бу каби тадбирларни янада кўпроқ ўтказишга келишиб олинди.

Нозимжон Мардонов, ЎзА