Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киритиш учун «2+500» ва «8+1 000» лойиҳалари ишлаб чиқилади
18:13 / 2020-10-24

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.


Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва тизимида олий таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан 2021 йил 1 февралга қадар 2030 йилгача халқаро рейтингларда 2 та олий таълим ташкилотини – биринчи 500 та ўриндаги, 8 та олий таълим ташкилотини – биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим ташкилотлар рўйхатига киритиш учун тегишлича «2+500» ва «8+1 000» лойиҳаларини ишлаб чиқиши ва тақдимот қилиши белгиланмоқда.

Бу ҳақида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Таъкидланишича, мазкур янгилик олий таълим ташкилотларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўрнидаги олий таълим ташкилотлари рўйхатида муносиб ўрин эгаллашларини таъминлаш мақсадида киритилмоқда.