Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим муассасаларида қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди
14:55 / 2025-11-06

Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъуллари томонидан бир қатор олий таълим муассасаларида қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди.

Талабалар учун қулай муҳит яратиш, уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ишларни тизимли равишда давом эттириш мақсадида ташкил этилган текширув ишларида дастлаб масъуллар Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университетида бўлиб, қиш мавсумида талабалар учун яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишди.

Жумладан, талабалар турар жойлари, иситиш тизимлари, энергия тежамкорлик чоралари ва санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳолати атрофлича кўриб чиқилди.

Учрашув давомида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, талабаларнинг қиш мавсумида қулай яшаш ва таълим олиш шароитларини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА