French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим муассасаларида ўтган йилда қарийб 13 мингдан зиёд ёшлар турли тадбирларга қамраб олинди
15:51 / 2024-01-12

Ўтган 2023 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида олий таълим муассасаларида, жумладан, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бир қатор спорт ва турли йўналишлар бўйича тадбирлар ўтказилди.

Аниқроғи, “Очиқ эшиклар” куни, спорт мусобақалари доирасида талабалар ўртасида спортнинг стол тенниси, шашка, шахмат, волейбол, бадминтон турлари бўйича “Ректор кубоги” спорт тадбирлари ташкил этилган. Мазкур мусобақаларнинг биринчи босқичи “Факультет декани кубоги” гуруҳлараро 2023 йилнинг 15-30 сентябрь кунлари ўтказилиб, 2117 нафар талаба иштирок этган. Иккинчи босқичи эса 2023 йилнинг 3-12 октябрь кунлари ташкил этилиб, биринчи босқичда ғолибликни қўлга киритган 248 нафар талаба факультетлараро “Ректор кубоги” босқичида беллашди.  

Шунингдек, “Театр ижодкорлари ёшлар даврасида” севимли ва маҳоратли актёрлар билан учрашувлар юзасидан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талаба-ёшлари, тюторлари, профессор-ўқитувчиларининг бир қанча театрларга ташрифлари амалга оширилди.  

Бундан ташқари, 2023 йилнинг декабрь ойида ЎзЖОКУ қошидаги Андижон медиатаълим техникумида “Мнемоника” бўйича семинар ўтказилди.  

Ушбу тадбирларга жами 12 минг 812 нафар ёш қамраб олинди.  

Умид Ражабов,

ЎзЖОКУ Ёшлар билан ишлаш,

маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи