Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий тaълим мaскaни буюк мaқсaдлaр сaри ёхуд олий тaълим муaссaсaлaридa янгичa ёндaшув
19:52 / 2021-06-19

Ривожланиб бораётган жамиятимиздаги бугунги илм-маърифат ва таълимнинг тараққиёти давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир соҳага алоҳида эътибор ила ёндошганликлари билан боғлиқ.

Худди шу каби эътибор туфайли сўнгги тўрт йилда Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таълим бериш сифати янада такомиллаштирилиб, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган илм-маърифатга интилиш фазилати қайтадан шаклланмоқда. Натижада биз ёшларнинг орзу ва мақсадларимиз рўёби ўз аксини топиб бормоқда.

Куни кеча давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам бир қатор муаммо ва камчиликлар, уларнинг ечими юзасидан таклиф ва тавсияларга тўхталиб ўтилди.

Жумладан, бугунги кунда олий таълим массаларидаги 815 та йўналишнинг 55 фоизи меҳнат бозори талабларига жавоб бермайди. Олий таълим муассасалари 2 мингга яқин фанлар бўйича дарсликлар билан таъминланмаган. Ўқув дастурлари бундан 40 йил олдинги фан ва йўналишлар асосида тузилган. Бундан ташқари, тизимда коррупция ҳолатлари жуда кўплаб учрамоқда ва бу жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Бу каби муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида двлатимиз раҳбари томонидан соҳа масъуллари олдига 4 та устувор вазифа белгилаб берилди. Эндиликда, олий таълим муассасалари бошқарув кенгашларининг роли оширилиб, кафедралар ваколатлари кенгайтирилади. Ўқув жараёни бозор талабларига мослаштирилиб, ишлаб чиқариш билан узвийлик таъминланади. Талабаларнинг ўз устида ишлаши учун муҳит яратилади. Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилади.

Яъни, бундан буён, ўқув режаси ва адабиётлар, фан дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси ҳамда таълим шаклларини белгилашни олийгоҳ бошқарув кенгашининг ўзи ҳал қилади.

Энди ҳар бир кафедранинг фаолияти унинг илмий салоҳияти ва ёшларни селекция асосида илмий фаолиятга жалб этиш кўрсаткичларига қараб баҳоланади.

Бунинг учун нуфузли хорижий нашрларда мунтазам мақолалар чиқариб келаётган, шунингдек, шогирдлари илмий ишларини ўз вақтида ва сифатли ҳимоя қилган илмий раҳбарларга 5 тагача докторант ва 3 тагача мустақил изланувчи олиш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, ҳар бир кафедранинг бир нафардан ёш олими хорижга стажировкага юборилади.

Олий таълим муассасалари ректорлари томонидан кафедралар ҳузурида илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилиб, улар ўқув-лаборатория жиҳозлари ва зарур техника билан таъминланади. Ҳар бир кафедранинг тармоқ корхоналари билан ҳамкорлигини йўлга қўйилиб, ўқитувчиларнинг корхоналарда амалий тадқиқотлар ўтказишига шароит яратилади.

Шу ўринда мазкур ташаббуслар  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти фан-таълим масалалари қўмитаси аъзоларининг дастурида белгилаб олинган вазифа ва мақсадлар билан ҳамоҳанг эканлиги биз ёшларни қувонтиради.

Энг асосийси видеоселектор йиғилишида олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини оширишга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Келгуси йилдан докторантурага қабул квоталар сонини 2 бараварга, кейинги йиллардан ҳар йили 50 фоизга ошириб борилади. Бунинг учун ҳар йили бюджетдан қўшимча 100 миллиард сўм, ҳар бир тармоқ эса ўз соҳасига тегишли олийгоҳларга докторантлар квоталари учун яна 10 миллиард сўмдан маблағ ажратади.

Биз ёшларнинг галдаги вазифамиз Президентимиз томонидан берилаётган ишончга муносиб бўлиб, ҳар биримиз ўз бурч ва масъулиятимизни ўз вақтида англаб етиб, олий таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида бошланган ҳаётий ташаббусларга камарбаста бўлишимиз керак.

Қайд этиш керак, бу борада ҳурматли ректоримиз Обиджон Ҳафизович томонларидан Бухоро давлат университетимизда аллақачон кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Зебинисо Aҳмадова