Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Мудофаа вазирлиги томонидан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда жонбозлик кўрсатаётганлиги ҳамда мамлакатимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз хавфсизлигини таъминлашда кўрсатаётган фидойилиги ва ватанпарварлиги учун Мудофаа вазирлигининг «Намунали хизмати учун» I-даражали кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мудофаа вазирлиги «Намунали хизмати учун» I-даражали кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, шунингдек, халқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳарбий ва ватанпарварлиги, бурчга садоқати, мамлакатни ҳимоя қилиш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида ҳамкорликда ўтказилган тадбирлардаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирлик ва идоралари мансабдор шахслари тақдирланади.
ЎзА